этади. Чунки мусулмонлар битта умматдир, зеро, бу уммат битта ақида боғлаб турадиган ва шу ақидадан низоми келиб чиқадиган инсонлар уюшмасидир. Шунинг учун исломий ерларнинг бир жойида бирор ишнинг содир бўлиши бошқа жойларда акс-садо беради, дарров муносабат қўзғатади. Бинобарин, Исломий юртларнинг ҳаммаси битта мамлакат деб қаралиши ва уларнинг жамиятга таъсир кўрсатиши учун даъват кенг ёйилиши зарур. Чунки битта умматдан таркиб топган жамият қозондаги сувга ўхшайди. Агар унинг остига ўт ёқсангиз сув исиб қайнайди, сўнг буғга айланади ва ҳаракатни пайдо қилади. Жамият ҳам шундай, унга Исломий мабда асос қилинса, бу мабданинг ҳарорати жамиятни ҳаракатга келтиради. Кейин бу ҳаракат жамиятни фаолиятга ундайдиган кучга айланади. Шунга биноан, Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун олдин бу юртга даъват етиб келиши керак. Бу китоблар, рисолалар, алоқалар ва даъватнинг бошқа барча воситалари ёрдамида амалга оширилади. Хусусан, алоқаларга кўпроқ эътибор бериш лозим, зеро, у даъватнинг энг самарали воситасидир. Бу тарзда ошкора даъватни қўллашдан мақсад жамиятда аланга пайдо қилишдир. Шунда жамиятдаги мавжуд турғунлик қўзғатилади. Агар амалий даъват бир нечта иқлимларда сиёсий мақсадни кўзлаб фаолият олиб борсагина бу қўзғалиш ҳаракатга айланади. Сўнг фаолият бир иқлимдан Ислом оламининг бошқа қисмларига ёйилади. Ушбу иқлимлар Исломий давлат барпо бўладиган таянч нуқтаси вазифасини ўтайди. Шу ердан бутун оламга Ислом рисолатини олиб чиқадиган Давлатининг вужуди камолга етади. Бу иш Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига биноан амалга оширилади. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. даъватларини барча одамларга етказдилар. Етказиш амалий сурат касб қилган эди. Чунки Макка аҳолисини даъват қилдилар, барча арабларни ҳаж мавсумида даъват қилиб, бу даъват Арабистон ярим оролининг барча жойларига етиб борар эди. Бу билан Арабистон ярим оролининг остига барча арабларни жунбишга келтирадиган ўт ёқар эдилар. Расулуллоҳ с.а.в. араблар билан алоқа ўрнатиб, ҳаж мавсумида уларни даъват этар ва қабилаларга бориб, уларни ҳам Исломга даъват қилар эдилар. Улар Исломга шундай қилиб даъват қилинар эди. Қолган арабларга эса даъват Расулуллоҳ с.а.в. ва Қурайш ўртасидаги тўқнашув сабабли етар эди. Яъни, бу тўқнашувнинг садолари уларнинг қулоқларига етиб, Исломга қизиқиш уйғотар эди. Даъват арабларга юборилган бўлса-да, унинг майдони аввалида Маккада чекланди, кейин Мадинага кўчди ва Исломий давлат Ҳижозда вужудга келди. Шу боис даъват ҳарорати ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг ғалабалари араблар орасида ғалаённи пайдо қилди ва ҳаракатни вужудга келтирди. Натижада барчалари иймон келтирди, Ислом давлати бутун Арабистон ярим оролини қамраб, кейин Ислом рисолатини оламга олиб чиқди. Шунга кўра,
175-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|